wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Қирғизистонда силга чалинганлар сони озайиб бормоқда Видео

 Инсоннинг  барча тана аъзолари сил иллати  билан жабрланади. Яъни кўз, мия, тери ва бошқа организмлар туберкулёзга чалинади. Аммо буларнинг ичида ўпка сили  90 фоизни ташкил этади. Чунки, одам нафас олганда ўпкага тўғридан – тўғри сил микробактериялари тушади. Бу ҳақда “Онут” кўрсатувида Ўш областлараро силга қарши курашиш марказининг директори Қиличбек Истамов билдирди.

Кененирээк ...

С. Айилчиев: Силни юқтирганларнинг ҳаммаси ҳам оғримайди Видео

Сил касаллигини юқтириб олган киши сўзсиз оғримайди. Дунё бўйича инсониятнинг учдан бир қисми сил микробактериясини юқтириб олади. Чунки сил таёқчалари ҳаво орқали юқади. Бу ҳақда “Онут” кўрсатувида Чегарасиз шифокорлар ташкилотининг жанубий ҳудуд шифокори Сталбек Айилчиев билдирди.

Кененирээк ...

Туркияда фоҳишахоналар уюштирган Ўзбекистон фуқароси қўлга тушди

Туркия полициясининг Истанбул ва Кожаели шаҳарларида уюштирган рейдларида Ўзбекистондан келган аёлларни фоҳишабозликка мажбурлаётган 19 киши қўлга олинган, фоҳишахоналарда мажбуран ушлаб турилган 21 аёл жинсий қулликдан озод этилган.

Кененирээк ...

Чеченистонда Россия ҳарбий қисмига ҳужум пайтида 6 ҳарбий ҳалок бўлди

Жума кунига ўтар кечаси Чеченистонда ҳарбий қисмга ҳужум натижасида олти нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Интерфакс"га Росгвардиядан хабар қилишган.

Кененирээк ...

"Лола революцияси"га аталган ҳиёбон очилишида Атамбаев нималар ҳақида гапирди?

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг таъкидлашича, «Қирғизистонда учинчи революция бўлмайди». Буни у бугун Бишкекда 2005 йилдаги ҳокимиятнинг алмашишига олиб келган ва "Лола революцияси" номини олган воқеаларга аталган ҳиёбоннинг очилиши тантанасида айтган.

Кененирээк ...

Ўшда милиция подполковниги ўлдириб кетилди

Ўшда милиция ходими ўлдириб кетилган. Воқеа 23 март куни соат таҳминан 15:30ларда рўйхатга олинган. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Ўш шаҳрига қарашли Учар қишлоғининг канал бўйлаб кетган йўлида “Митсибуси” русумидаги автомашинанинг ичидан 44 ёшдаги Таирбек Уларовнинг жонсиз танаси топилган. Ўлдириб кетилган Уларов ИИМнинг гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш бўйича Ўш шаҳар, Ўш области бўйича бошқармасининг назоратчи-коменданти, милициянинг подполковниги бўлган.

Кененирээк ...

Жанар Акаев ҚСДП фракциясидан чиқарилди

Қирғизистон парламентидаги социал-демократлар депутат Жанар Акаевни ўз фракцияларидан чиқаришди. Бунга Акаев ва фракция позициялари бир-бирига тўғри келмагани сабаб бўлгани билдирилди. Жанар Акаев фракциядан чиқарилганига қарамай депутат сифатида фаолиятини давом эттиради.  

Кененирээк ...

Ўш шаҳрида йўл ҳалокатлари сони озайди ВИДЕО

Жорий йилда Ўш шаҳрида йўл транспортҳалокатлари сони озайди. Кўрсатгич фақат ўтган йилга нисбатан оз. Аслида автоҳалокатлар меъёрдан 2-3 баробарга кўп рўйҳатга олинаётганлигини Ўш шаҳар патруль милицияси билдирди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, автоҳалокатнинг юз беришига аксарият ҳайдовчилар гувоҳномани ўқимай сотиб олаётганлиги ва йўл қоидаларига риоя қилмаслиги сабаб бўлмоқда.

Кененирээк ...

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79