wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Қирғизистон президенти Алмазбек АтамбАев 30 март куни Озод Европа/Озодлик Радиоси медиакорпорацияси президенти Томас Кент билан учрашди. Бу ҳақда президенти матбуот хизматидан хабар беришган.

Томас Кентнинг таъкидлашича, Қирғизистон ўзининг демократияга интилишлари ва сўз эркинлигига ҳурмати билан минтақадаги давлатлардан ҳамиша ажралиб турган. «Биз буни кўряпмиз ва шунинг учун ҳамкорликни давом эттиришдан жуда ҳам манфаатдормиз. Озод Европа/Озодлик Радиоси Қирғизистонда ишлаш бўйича яхши тажрибага эга», -- деди Томас Кент.

Алмазбек Атамбаевнинг фикрича, Қирғизистон халқи учун сўз эркинлиги ва адолат тушунчалари ҳар доим муҳим аҳамият касб этган ва ҳозирги кунда мамлакат инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилинадиган ҳуқуқий ва демократик давлат қуриш борасида осон бўлмаган даврни ўз бошидан ўтказяпти.

«Қирғизистонликлар демократик жамиятнинг муҳим кўрсаткичлари ҳисобланмиш сўз эркинлиги ва ошкоралик борасида эришилган натижаларни қадрлашади, - деди Алмазбек Атамбаев. – Бироқ, афсуслар бўлсинким, мамлакатда мавжуд фикрни ифода қилиш эркинлиги оммавий ахборот воситаларига алоҳида масъулият юклашини ҳамма ҳам тушунмайди. ОАВ, турли технологиялар туфайли тобора кучайиб бораётган сўз эркинлигини дискредитация қилишга йўл қўймаслик мақсадида, виждонан ва холис иш юритишлари лозим».

Аввалроқ, Бош прокуратура, президентнинг шаъни ва обрўсини ҳимоя қилиб, "Озодлик" радиосининг қирғиз хизмати ва Zanoza интернет нашрига қарши судга иккита шикоят аризалари берган.

Последнее изменение Пятница, 31-марта, 2017

Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79