wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо-мамлакатлар махсус хизматларининг вакиллари Тошкентда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирларни муҳокама қиладилар.

ТАССга ШҲТнинг Ҳудудий террорга қарши тузилма (ҲТҚТ) ахборот марказидан хабар қилишларига кўра, 30 мартда Тошкентда очилган ва Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон махсус хизматларининг делегациялари иштирокида бўлиб ўтаётган ШҲТ ҲТҚТ Кенгашининг 30-йиғилишида 2017-2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси, таҳдидлар ва даъватларга қарши туриш бўйича биргаликдаги тадбирлар муҳокама қилинади.

Учрашувда кўриладиган масалалардан бири ШҲТнинг янги аъзолари – Ҳиндистон ва Покистон билан ўзаро алоқа қилиш масаласи. Бу мамлакатлар ШҲТга кириш бўйича процедураларни 2015 йилда бошлаб юборишган эди.

Бундан ташқари йиғилиш иштирокчилари биргаликдаги террорга қарши, шу жумладан террористик, сепаратистик ва экстремистик мақсадларда Интернетдан фойдаланиш фактларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича машқларни, махсус хизматларнинг чегарада биргаликдаги операцияларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қиладилар ва ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг биргаликдаги “Ҳамкорлик-2016” машқларига якун чиқарадилар


Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79