wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Фуқаролар ўртасидаги фарқ катталашиб боряпти. Бу фикрни омбудсмен Кубат Оторбаев Бишкекда ўтказилган "Тинч йўл билан йиғинлар ўтказиш ва сўз эркинлиги" номли давра суҳбатида айтган.

Унинг айтишича, фуқаро фаоллари томонидан ҳукуматга эътирозлар бор, ўзгача фикрловчиларни ҳибсга олиш, фаолларни қўлга олиш, мустақил ОАВ билан судлашиш билан республикада янги сиёсий давр бошланган.

"Ҳукуматдагиларнинг айтишларича, улар коррупцияга қарши курашишяпти. Бўлиб ўтган бир воқеа юзасидан биз қарама-қарши фикрларни кузатяпмиз. Бу фарқ кун сайин чуқурлашиб бормоқда. Ҳукумат билан жамият ўртасида, шу жумладан мухолифат ўртасида ҳам, бир-бири билан келишиш ва ўзаро тушуниш бўлиши лозим", - деб ҳисоблайди омбудсмен.

Оторбаевнинг гапларига қараганда, у коррупцияга қарши курашни қўллаб-қувватлайди ва айбдорлар одил суд олдида жавоб беришлари зарур. "Қўйилаётган айбловлар, айниқса ҳукумат мухолифларига қўйиладиган айбловлар, асосли ва инкор қилиб бўлмайдиган далиллар билан исботланимоғи шарт", - деди у.

Омбудсменга кўра, у ҳар куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд ходимлари томонидан тартибни бузишлар ва коррупция ҳолатлари билан тўқнаш келади. Ундаги мавжуд маълумотга кўра, қийноққа солиш, туҳмат уюштириш, таъмагирлик, қўрқитиш кабилар тергов ва суд мобайнида айбга иқрор қилдиришнинг асосий услуби бўлиб қолмоқда.


Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79