wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

 Инсоннинг  барча тана аъзолари сил иллати  билан жабрланади. Яъни кўз, мия, тери ва бошқа организмлар туберкулёзга чалинади. Аммо буларнинг ичида ўпка сили  90 фоизни ташкил этади. Чунки, одам нафас олганда ўпкага тўғридан – тўғри сил микробактериялари тушади. Бу ҳақда “Онут” кўрсатувида Ўш областлараро силга қарши курашиш марказининг директори Қиличбек Истамов билдирди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, сил-юқумли касаллик, у кўпинча балғам билан сил микробактериясини ажратиб чиқариб одамга юқади.

24 март – Силга қарши курашишнинг халқаро куни.

Соғликни сақлаш  министрлиги силга қарши курашиш ҳаракатини кўраётган Халқаро ташкилотларнинг дастурлари асосида жой-жойларда тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Мазкур кунда туберкулёзга қарши курашиш куни қатори 1882-йилдан буён нишонланиб келинади. Аниқроқ айтганда, бундан 134 йил аввал, 24-мартда  Роберт Кох деган олим сил таёқчасини топган.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти бу кунни силга қарши курашишнинг халқаро куни деб эълон қилган.

Халқаро соғликни сақлаш ташкилоти мазкур касалликка ҳар бир 100 кишининг 50 чалинса, ўша давлатда вазият оғир деб ҳисоблашади.

Соғликни сақлаш  министрлигининг сўнги маълумотига кўра Қирғизистонда 5 600дан ортиқ  аҳоли сил билан жабрланади. Уларнинг ичидан 260 нафари сурункали сил иллати билан жабрланади.

Расмий маълумот бўйича, Қирғизистонда сил касали озайиб бормоқда. Маълумотга кўра, ўтган йили 5653 йиши биринчи марта сил касалини юқтирган, 2015 йили эса бу кўрсатгич 200 кишига кўп бўлган.

 

Последнее изменение Суббота, 25-марта, 2017

Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79