wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Туркия полициясининг Истанбул ва Кожаели шаҳарларида уюштирган рейдларида Ўзбекистондан келган аёлларни фоҳишабозликка мажбурлаётган 19 киши қўлга олинган, фоҳишахоналарда мажбуран ушлаб турилган 21 аёл жинсий қулликдан озод этилган.

Рейд ва ҳибсга олишлар ўзбекистонлик М.Ш. исмли аёл шу йилнинг 7 февраль куни Отатурк аэропортидан Тошкентга учиб кетмоқчи бўлганида қўлга олинганидан сўнг амалга оширилган.

Истанбул ва Кожаэлидаги биринчи рейдда дастлаб 14 киши қўлга олинган, жумладан уч аёл ҳам, кейинчалик яна беш киши ҳам қўлга олинган.

Қўлга олинганлардан уч дона пистолет, патронлар ва иккита компьютер мусодара қилинган. Компьютерлардан фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурланган аёллар ҳақида маълумотлар топилган.

Фоҳишахоналарда мажбуран ушлаб турилган аёлларнинг аксарияти Туркияга Ўзбекистондан келишган. Уларни бу мамлакатда энага ёки касал боқувчи каби ишларга жойлаштиришга ваъда беришган, аммо кейинча уларни қарзга ботириб, паспортларини тортиб олишган ва фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбур қилишган. Жинсий қулликдан озод этилган аёлларнинг барчаси ўз ватанларига жўнатилган.


Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79