wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг таъкидлашича, «Қирғизистонда учинчи революция бўлмайди». Буни у бугун Бишкекда 2005 йилдаги ҳокимиятнинг алмашишига олиб келган ва "Лола революцияси" номини олган воқеаларга аталган ҳиёбоннинг очилиши тантанасида айтган.

«Биласизми, Владимир Путин билан бирга ўтказган матбуот анжуманида мен балким қўпол ҳазил қилгандирман, лекин Қирғизистонда учинчи революция бўлмайди. Менга ишонинг. Ҳозир бу бутунлай бошқа мамлакат ва бунга ҳеч қандай зарурат йўқ. Уни ўрнидан қўзғатишнинг иложи йўқ. Бунга уринаётганларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб берадилар. Мана менинг гапим: турли ўйинлар қилиш даври тугади», — деди Атамбаев.

28 февраль куни Бишкекда Россия президенти Владимир Путин билан бирга ўтказган матбуот анжуманида Алмазбек Атамбаев революцияларга «нуқта қўйилди» деган эди.

Қирғизистоннинг ундан олдинги иккита президентлари— Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевлар — ҳукуматга қарши намойишлар натижасида ҳокимиятдан олиб ташланган ва улар хорижга қочиб кетишган.

«Иккала революцияда ҳам раҳбар Атамбаев бўлган. 2005 йилда "Оқ Уй"ни эгаллаган колонна ҳам Атамбаев чекига тушган, 2010 йилда, агар эсласангиз, норози фуқаролар қаерда тўпланишган эди? «Форум» офиси олдида. Гап учинчи революция ҳақида кетадиган бўлса… Мен буни бошқа қилмайман», — деган эди ўшанда Атамбаев.

Шунингдек, тадбирда президент журналистларнинг саволларига ҳам жавоб берди.

Ўз сўзида президент «Азаттык» радиосининг журналистларига қарши даъво аризаси бўйича халқаро судларга қадар етишга тайёр эканини билдирган. 

 Бундан ташқари Атамбаев президентлик муддати тугагач премьер-министрнинг ёки парламент спикерининг хизмат ўрнини эгалламоқчи эмаслигини ҳам билдириб ўтган. 


Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79