wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Ўшда милиция ходими ўлдириб кетилган. Воқеа 23 март куни соат таҳминан 15:30ларда рўйхатга олинган. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Ўш шаҳрига қарашли Учар қишлоғининг канал бўйлаб кетган йўлида “Митсибуси” русумидаги автомашинанинг ичидан 44 ёшдаги Таирбек Уларовнинг жонсиз танаси топилган. Ўлдириб кетилган Уларов ИИМнинг гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш бўйича Ўш шаҳар, Ўш области бўйича бошқармасининг назоратчи-коменданти, милициянинг подполковниги бўлган.

Илк тергов маълумотларига кўра, ходим бошининг орқа томонига оғир буюм урилган зарба натижасида вафот этган.

Марҳум 21 март куни уйидан чиқиб кетганича қайтмаган. 

Ҳозирда мазкур факт бўйича экспертиза тайинланиб, одам ўлдириш моддаси бўйича иш қўзғалди. Тергов ишларини ИИМнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси олиб бормоқда.  

Сурат: K-News


Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79