wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида иккита янги ўтказиш пункти очилади, учта мавжуд пунктлар эса туну кун ишлаш режимига ўтади, деб хабар қилади «Казинформ» агентлиги Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонага қилган ташрифи ва икки мамлакат бизнесменларининг форуми якунлари бўйича.

«Ўзбекистон билан чегарада иккита қўшимча ўтиш пунтктларини очиш, шунингдек учта амалдаги автомобиль ўтиш пунктларини туну кун ишлаш режимига ўтказиш режалаштирилмоқда», – деб иқтибос келтирди агентлик Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазири Женис Қосимбекдан.

Шунингдек, амалдор Остонадан Тошкентга иккита авиарейснинг йўлга қўйилганлигини маълум қилди. Аввалроқ, Олмаота-Тошкент, Тошкент-Олмаота тез юрар йўловчи поезди ишга туширилган эди.


Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79