wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Россия ҳудудидан тиббий суғурта йўқлиги сабаб чиқарилган қирғизистонликлар энди “қора рўйҳат”дан чиқа олишади.

Энди Россияда юрган қирғизистонликлар ихтиёрий тиббий суғурта йўқлиги учун маъмурий жазога тортилмайди. Бу ҳақда Россиядаги ҚР элчилигининг матбуот хизмати билдирди.

Беларуссия, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россиянинг 2000-йил 30-ноябридаги визасиз режим ҳақидаги ҳукуматлар аро шартномага кўра, ҚР фуқаролари тиббий суғурта гувоҳномаси йўқлиги сабаб маъмурий жазога тортилмаслигини Россиянинг компетент органлари тасдиқлашди.

"Энди Россиянинг маъмурий қонун бузарликлар бўйича кодексининг 18.8 моддасига кўра, ихтиёрий тиббий суғуртаси йўқ фуқаролар жавобгарликка тортилмайди", — деб билдирилади маълумотда.

 Россия ИИМги тиббий суғурта йўқлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган чет давлат фуқароларига, уни орасида қирғизистонликларга боғлиқ ишларни озайтириш бўйича қарорни ҳудудий органларга юборди. Мазкур қарорга кўра, элчилик Россия ҳудудидан тиббий суғурта йўқлиги сабаб чиқарилган фуқаролар Давлат миграция хизматига ариза билан мурожаат қилишини таклиф этади.

 

манбаа: sputnik.kg

Последнее изменение Вторник, 22-ноября, 2016

Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79