wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Бобур номидаги ўзбек академик драма театрининг балетмейстери Нуржаҳон Гапирова ҳақида сўз кетганда кўз ўнгимизда унинг онаси, Қирғизистон халқ артисти Розияхон Мўминова бот-бот гавдаланади. Бутун умрини саънатга бағишлаган Розияхон опа ўз  қизи Нуржаҳонга ҳам ўлмас мерос қолдирганди. Нуржаҳон опа онасининг йўлини тутди. Она-боланинг ўзбек миллий рақс санъатини ривожлантириш борасидаги меҳнатлари орасида якдиллик борлигини сезиш қийин эмас. Розияхон опа санъат йўлида тиниб-тинчимаган. "нўноқ"  ҳаваскор қизлардан не-неларини катта санъатга олиб чиқди.

Нуржаҳон Гапировада санъатга муҳаббат ота-онасидан "юққан". Отаси Иброхимжон ака (рахматлик )театрда най, сўнгра скрипка чаларди. Кейинчалик мусиқа раҳбари, сўнг дирижёрлик вазифаларида ҳам ишлаган. Амакиси Мўминжон ака эса театр санъаткорларининг илк қалдирғочларидан бири эди. Оилавий муҳит Н. Гапировани эрта катта саҳнага олиб чиқди.

-Бу воқеа Наманган театрида бўлиб ўтганди. Театримиз директори Аҳмад ака Тўхтаматов билан онамлар ўша ерга боришганда мени ўзлари билан олиб кетишганди. Ўшанда мен ўн уч ёшда эдим. Наманган театрининг директори эртанги бўладиган концертга қатнашиб беришимни сўради. Ундан аввалроқ рақсга тушганимдан тан қолиб "баракалла" деб баҳо берганди. Аҳмад аканинг далдаси биланэртаси куни саҳнага чиқдим. "Ганг дарёсининг қизи" асаридаги ҳиндча рақсни ижро этдим. Қарсаклар билан уни яна бир марта ижро этишга тўғри келди. Онамнинг йўлини тутишимга балки ўша воқеа сабаб бўлгандир-деб хотирлайди Нуржаҳон опа.

            Йиллар ўтди. Н. Гапирова ўзбек , қирғиз, тожик, эрон, турк, афғон, ҳинд ҳалқларининг рақсларини маҳорат билан  ижро этиб борди. Бадиий ҳаваскорларнинг қатор-қатор кўрик беллашувларида қатнашиб, бир неча бор лауреат бўлди. Ўш   вилоят ва давлат маъмуриятининг республика маданият вазирлигининг ва қатор туман, шаҳар комсомол қўмиталарининг, маданият  маҳкамаларининг фахрий ёрлиқлари,  қимматбаҳо совғаларини олишга эришди. Ўш шаҳар озиқ-овқат савдоси тармоғида ишларкан, "Ёшлик"  ашула ва рақс ансанблини тузди. Ёш ҳаваскорларга энди мураббийлик қила бошлади. Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси қошидаги "Зиёкор" ашула ва рақс ансанбли билан ҳамкорлик қилди. Мактаб ўқувчиларининг рақс санъатига бўлган қизиқишларини инобатга олиб бораётган Н. Гапирова Ўш вилоят маданият бошқармаси бошлиғи А. Байтораев билан дилдан суҳбатлашди, режаларини баён қилди. Шу аснода вилоят филармонияси қошида бир неча йил аввал "Ўш булоғи" ашула ва рақс ансанбли тузилди. Тинимсиз репитиция ... изланишлардан сўнг гуруҳ  қирғиз драма театрида концерт намойиш этди. Томошабинлар, маданият раҳбарлари Н. Гапировада рақсни саҳналаштириш билан бирга ташкилотчилик қобиляти борлигини ҳам эътироф этдилар. Гуруҳ  ранг-баранг дастурлари билан томошабинларга маданий озиқ бера бошлади.

            Н. Гапирова шаҳар миқёсида доимий ўтказилиб келинаётган оммавий байрамларда "Наврўз" , мустақиллик кунларига атаб тайёрланаётган тадбирларда балет мейстр сифатида иштирок этади. Юзлаган қизларга ўзбек, қирғиз, тожик, рус халқларининг рақсларини саноқли кунларда ўргатади, устозлик қилади.

            Санъаткорнинг босиб ўтган йўлига разм соларкансиз, унинг бир вақтлар шаҳримизга бот-бот келишиб юрган машҳур санъаткорлар Таввакал Қодиров,  Тамара Хоним , Неъматжон Қулабдуллаев, Қаммуна Исмоилова каби ўнлаган санъаткорлар ижодидан баҳраманд бўлганини туясиз. Унинг балетмейстр сифатида саҳналаштирган рақсларини эса ҳисобини олиш қийин.

            Миллий рақс санъати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Нуржаҳон опанинг ижодига баркамоллик тилаб қоламиз.

Материал “АИР Поддержка” жамоат уюшмаси “Ынтымак” ҲЖТРК билан ҳамкорликда Прагадаги фуқаролик марказнинг молиявий кўмаги орқали амалга ошаётган “Ынтымакнинг базасида медиалаборатория ташкил этиш” лойиҳаси асосида тайёрланди. 

Последнее изменение Вторник, 30-августа, 2016

Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79