wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Қирғизистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 17-августга ўтган кечаси Бишкекдаги “Манас” ҳалқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетишади. Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг матбуот ходими Максат Атабаевнинг маълумотига кўра, 3 рейсга бўлинган зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳи Бишкекдан 19-августда учади.

Ўшдан эса 20-августдан 29-августгача 11 рейс амалга оширилади. Саудия Арабистоннинг Хаж министрлиги қўйган талабларга кўра, ҳозирча зиёратчилар учун 3 мингга яқин электрон билакузуклар тайёрланган. Бу улар учун хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланилади. Сўнгги гуруҳ сафарга отлангунча барчаси билакзук билан таъминланади. Москвадан олинган электрон билакузукларда штаб коди, ҳар бир зиёратчининг паспорт рақами, давлатнинг код-белгиси ва 24 соат ишлаган телефон рақамлари ёзилади. Эслатиб ўтсак, жорий йилда Қирғизистондан 3685 киши ҳаж сафарига боради. Зиёрат нархи 2600 доллар деб ҳисобланган. 

 

манбаа: azattyk.org


Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79