wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Өңүт

Онут: ОИВ 10 йилгача ҳам ўз клиник белгиларини билдирмаслиги мумкин

Орттирилган иммунитет танқислиги вируси инсон организмига тушгандан сўнг ўн йил давомида ҳам клиник белгилар намоён бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун бу касалликни юқтирганлар аксарият ҳолларда ўзларининг касалликка чалинганликларини сезмайдилар. Бу ҳақда Онут кўрсатувида Областлараро СПИДга қарши курашиш ва олдини олиш марказининг диспансер назорати ва даволаш бўлимининг бошлиғи Улукбек Моторов билдирди.

Кененирээк ...

"Онут": яшовчиларни ҳавотирга солган Яккалик канали Видео

Ўш шаҳридаги Аношин кўчасидан оқиб ўтувчи Яккалик каналининг қирғоқларидаги бетон тўсиқлар авария ҳолатида. Бу эса мазкур кўча аҳолисини ҳавотирга солмоқда деб "Ынтымак"қа хабар берди яшовчилардан бири Носиржон Жўраев.
"Баҳорда қирғоқ кўчишнинг бошлаган. Августда ФҲВ, Экотехинспекция ва шаҳар мэриянинг вакиллари келиб, эртага қилиб берамиз деган. Ҳалигача дарак йўқ",-дейди Н. Жўраев.

Кененирээк ...

“Онут”: маданият уйларига Республика бюджетидан маблағ ажратилмайди. Видео

Ўш вилоятидаги маданият уйлари таъмирга мухтож. Айниқса олис қишлоқлардаги маданият уйлари қаровсиз қолган. Бу ҳақда ҚР Ҳукуматининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили аппаратининг ижтимоий мониторинг ва тараққиёт бўлимининг бошлиғи Шакир Мамадалиев “Онут” кўрсатувида билдирди.

Кененирээк ...

“Онут”: Ўшдаги баъзи кўчаларнинг пиёдалар йўлакчаси йўқ. Видео

Ўш шаҳрининг ички кўчаларида пиёдалар йўлакчаси йўқ. Шу боисдан ҳам шаҳар аҳолиси автомобил қатновчи йўллардан юришга мажбур. Тротуарлар бор бўлган жойларда ҳам турли хил савдо шаҳобчалари, ошхона ва тамаддихоналар қурилиб, пиёдаларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилади.  Бу ҳақда “Интербилим” жамоат бирлашмасининг Ўшдаги раҳбари Гулгаки Мамасалиева “Онут” кўрсатувида билдирди.

Кененирээк ...

“Өңүт”: Ўшдаги кўп қаватли уй яшовчилари маълумотномаларни қаердан олишни билишмаяпти Видео

     Ўш шаҳридаги кўп қаватли уй яшовчилари маълумотнома (справка)лар олишда бир қанча қийинчиликларга учрамоқда.

 “Чунки, бирон жойга яшаган жойидан маълумотнома керак бўлиб қолса, ҳудудий кенгашлар турар – жой коммунал эксплутация бошқармасидан берилишини айтмоқда.  Мазкур маҳкамалар қаерда эканини билмаймиз. Авваллари ўзимиз яшаган жойнинг ҳудудий кенгашидан олар эдик”,- дейди кўп қаватли уй яшовчилари.

Кененирээк ...

Жорий йилда йўл ҳалокатлари Ўш шаҳрида озайди Видео

Ўш шаҳрида автоҳалокатлар сони ўтган йилга нисбатан озайган. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБ Патрул милиция бўлими раҳбари Айжигит Зикиров “Өңүт” кўрсатувида билдирди.

Кененирээк ...

Сув танқислигига учраган Коммунист Видео

Қорасув туманига қарашли Қизил қишлоқ ҳукуматининг Коммунист қишлоғи аҳолиси ичимлик сувининг ўз вақтида берилмаслигидан норози бўлиб, “Ынтымак”қа мурожаат қилишди. Яшовчиларнинг сўзларига кўра, тоза сув соатлаб берилиб, олишга улгурмаганлар сувсиз қолади. 
“Ҳатто ариқларда ҳам сув кам оқади. Шикоят қилганимиздан кейин бир-икки кун сув келди, лекин яна тўхтаб қолади”,-дейди Коммунист қишлоғининг яшовчиси Хадичахон Назиржонова.

Кененирээк ...

Дўстлик чегарасидагилар уйлари учун компенсацияни Россиядан олади Видео

Ўшдаги Дўстлик чегара ўтказиш пункти ҳудудида жойлашган 34 уйнинг Халқаро чегара қонунларига биноан бузилиши айтилган. Бироқ яшовчиларга ҳамон мамлакат томонидан компенсация тўлаб берилмади.  Бу ердаги аҳоли қиш яқинлашаётгани туфайли ҳавотир бўлиб: “Қишда кўчинглар деб қолса, нима қиламиз”, - дейишмоқда.

Кененирээк ...

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79