wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Ўшдаги Дўстлик чегара ўтказиш пункти ҳудудида жойлашган 34 уйнинг Халқаро чегара қонунларига биноан бузилиши айтилган. Бироқ яшовчиларга ҳамон мамлакат томонидан компенсация тўлаб берилмади.  Бу ердаги аҳоли қиш яқинлашаётгани туфайли ҳавотир бўлиб: “Қишда кўчинглар деб қолса, нима қиламиз”, - дейишмоқда.

 

Мазкур ҳудуд яшовчиларига Қирғизистон Божхона иттифоқига аъзо бўлганлиги боис, Россия Федерацияси компенсацияси маблағини бериши лозим. Бироқ Россиядан пул келмади. Бу ҳақда “Интербилим” жамоат бирлашмасининг Ўшдаги раҳбари Гулгаки Мамасалиева билдирди.

“Бировнинг уйини тортиб олаётганда, жамоат муҳокамасига қўйиш лозим. Мамлакат Халқаро андозалар асосида иш олиб бориши керак”,-дейди Г.  Мамасалиева.

Унинг сўзларига кўра, давлат бузилиши керак бўлган уйларнинг ўрнига компенсация тўлаётганда, бузилаётган уйнигина эмас, ўша ердаги йўқотишлар ҳам ҳисобга олиниши керак. Бу ер кодексида таъкидланган.  

Мақола “АИР Поддержка” жамоат бирлашмаси “Ынтымак” ҲЖТРси билан ҳамкорликда  Прагадаги фуқаролик марказининг молиявий кўмаги  билан амалга оширилаётган  “Ынтымак”нинг  базасида медиалаборатория ташкил этиш” лойиҳаси асосида тайёрланди.

 

Последнее изменение Понедельник, 19-сентября, 2016

Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79