wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Ҳаж сафарига борувчиларни рўйҳатга олишда бу йил одатга айланган қуръа ташлаш усулдан фойдаланилмайди. Чунки бу йилда ҳудудлар бўйича ҳажга бюоришни истаганларнинг сони аввалги йилларга нисбатан оз. Бундан ташқари қирғизистонликлар учун  2017 йилдаги зиёратга Саудия Арабистони 4585 квота ажратган. Бу ўтган йилда ажратилган ўрин сонидан 900 тага кўп.

Бу ҳақда “Ынтымак”қа Ўш шаҳар мусулмонлар қозиятидаги ҳаж зиёратига борувчиларни рўйхатга олиш бўлими мутахассиси Жанарбек Матиев билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳаж сафарига бориш учун бу йил рўйхатдан ўтганлар олдиндан 400 доллар тўлаши керак.

“Ҳаж сафарига борувчилар биринчи навбатда банк орқали 500 сом тўлаши керак. Шу билан бирга сарфланувчи ҳаражатнинг (ўтган йилда 2600 доллар бўлган) 400 долларини зиёратга боришга имкони бор эканлигини кўрсатиш учун олдиндан тўлаши зарур. Тўлов банк орқали амалга оширилиб, фуқаро квитанция олиб келиши керак. Ундан ташқари зиёратга боришни хоҳлаганлар ҳаж сафарига аввал бормаганлигини тастиқловчи маълумотнома, ID карта ва хорижга чиқиш паспортининг нусхасини, агар аёл киши бўлса, у билан борувчи эркакнинг маҳрам эканлигини тастиқловчи ҳужжат (никоҳ гувоҳномаси ва бошқа) , махсус сурат ва 086 формасидаги тиббий маълумотнома бериши керак. Ундан ташқари ҳаж сафарига боришга розилик берган шартнома имзоланади.”,- деб билдирди Ж. Матиев.

Эслатиб ўтсак, зиёратни амалга ошириш учун авиарейслардан фойдалинилади. Бунинг учун тендер эълон қилиниб, ғолиб бўлган компания рейсларни амалга оширади.

 

Последнее изменение Четверг, 09-февраля, 2017

Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79