wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Қирғизистонда қантли диабетга чалинган болаларнинг сони 336 нафарни ташкил қилди. Уларнинг кўпчилиги 14-18 ёшгача бўлган ўсмирлар. Бу ҳақда “Ынтымак”қа  “Диабетсиз болалик” жамоат ташкилотининг директори Нурхан Жумабаева билдирди. 

Унинг сўзларига кўра, йил ўтган сайин мазкур касалликка чалинганларнинг сони ортиб бормоқда. Қантли диабет билан мурожаат қилганларнинг кўпчилиги Жалолобод ва Чуй областининг яшовчилари. Улар орасида 8 ойлик чақалоқлар ҳам бор.

Бизнинг ташкилот касалликка чалинган болалалрнинг ота-оналари билан учрашиб, уларга турли семинарлар ўтказилади. Шу билан бирга мазкур болаларга қандай эътибор қаратиш кераклигини тушунтирамиз. Бу вақтгача бу каби чора-тадбирларни мамлакатнинг бир неча ҳудудларида ўтказдик ”,-деди Н. Жумабаева.

Таъкидлаб ўтсак, қантли диабет уйқу безларининг бузилишидан пайдо бўлади. Касалликка чалинган кишида чанқаш, ҳолсизланиш, тез-тез ҳожатга бориш ва озиш каби белгилар пайдо бўлади.

Шифокорлар таъкидлашича, ҳар бир киши ўзининг танасини назорат қилиб, меъёрий кўрсаткичлардан ошиб кетишига йўл қўймаслиги лозим бўлади.


Комментарий калтырыңыз

Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79