wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Узбекча

Батарейкаси кам "UzTim"

“Ока, беринг телфониздан битта телфон қилволай” деб, машҳур бўлган йигитларни танийсизми?

Uztim номи билан ёшлар ўртасида танилган Ислом ва Аброр яқинда Ўш шаҳрига келиб, кетди. Ҳозирда оиласи билан Тошкентда яшаётган Исломнинг синглиси она шаҳри Ўшга келин бўлди.


Туғилишдан кейин ҳаёт борми?

Ҳомиладор аёлнинг қорнида икки чақалоқ суҳбатлашаётган эмиш. Бири ишонувчи, бошқаси эса – йўқ. Бири иккинчисини саволга тутибди. 

- Сен туғилишдан кейин ҳаёт борлигига ишонасанми?
- Албатта, туғилишдан кейин ҳаёт мавжудлиги ҳаммага тушунарли-ку. Бу ерда биз ўша кейинги ҳаётга тайёр бўлиш учун куч йиғяпмиз ахир.


Қабристонда яшаётган оила

Оиланинг қабристонда яшай бошлаганига бир йилдан ошди. Ўш шаҳрига яқин ерда жойлашган қишлоқлардан биридаги қабристонда яшаб келаётган Хакимжон Ботиров, бу ердан бошқа борар ери йўқлигини айтади.

Оила уй қуришга ер олиш мақсадида маҳаллий ҳукуматга бир неча бор арз билан мурожаат қилган. Лекин, ҳозирча натижа йўқ. Шу сабабдан иложсиз қабристонда гўрков бўлиб ишлаб, шу ерда яшайди. Қабр қазиб, ойига икки минг сом олади. Иш ҳаққи 4 боласини боқишга етмайди. Қабристонда бўлганликлари учун тунда болалари ҳам ташқарига чиқа олишмайди. Оила бекаси Қория Умарова ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам Ўш шаҳрида туғилиб ўсганини, барча қирғизистонликлар каби уй қуриш учун ер олишга ҳақли эканини, лекин уйсиз яшаётганига Лўли бўлганлиги сабаб бўлаётганини айтиб, йиғлайди.


Сурияда таълим олаётган қирғизистонлик

Сурияда юз бераётган уруш ҳолати бутун дунёга хавф солмай қўймайди. Айниқса, “Исломий давлат” харакати кўпларнинг чўчитмоқда. Шунга қарамай ҳозирда Сурияда таълим олаётганлар ҳам бор. Дамашқ шаҳрида Ислом институтларининг бирида ўқиётган қирғизистонлик Каримберди Абдуллаев (исм-фамилияси ўзгартирилган) билан биз интернет орқали боғланиб, суҳбатлашдик.

 

-          Сурияга ўқишга қайси йиллари боргандингиз?

-          Мен 2010-йили бу ерга ўқишга келганман, ҳозир ҳам ўқияпман. Насиб қилса, 2015-йил билан 5 йил бўлди. Яқинги ойларда ўқишим тугайди. Кейин ўз юртимга қайтаман.

-          Нимага айнан у ерда ўқишни танладингиз? Кимдир бунга туртки бўлдими?


Ўшда янги кино олиняпти  

Ўшда “Энди нима бўлади?” деб номланган кино олина бошланди. «Oriental» студияси томонидан суратга олинаётган мусиқий-комедия жанридаги фильмга қўшиқчи ва бастакор Анди (Абдурахим Дадажонов) режиссёрлик қилмоқда.


Буюк Британия билан танишамиз

Сиз Буюк Британия ҳақида нималар биласиз? Қанча одам яшайди бу ерда? Пойтахти қандай? Бу саволларга ушбу мақола орқали жавоб топасиз!

Британия аҳолиси 58 млн дан ортиқ. 49 млн аҳоли Англияда истиқомат қилишади. 5 млн. Шотландияда, Уэлсда 3 млн. атрофида ҳамда 1,5 млн одамлар Шимолий Ирландияда яшашади.

Пойтахти Лондонда 7 млн. одам яшайди. Бу ерда Парламент уйининг яқинидаги Доунинг кўчаси 10- уйда бош вазир яшайди.

Штат бошчиси Қиролича. Банкнотларда (яъни, пул ўрнида ишлатиладиган кредит билети), муҳрларда ва тангаларда Қиролича расми солинган. У Лондондаги Бакингхам Саройида ҳаёт кечиради. У ер эса сайёҳлар учун жуда ҳам оммабоп Сарой ҳисобланади.


26 апрель ёки тарих такрордан иборатми?

25-апрель куни Қирғизистон жанубида кучи 3 баллга етган ер силкиниши кузатилган.

Худди шу куни  Непалда ҳам зилзила рўй бериб, 3218 киши вафот этгани ҳабар қилинмоқда.

 Бундан ташқари, кеча 26-аперлда  Ўшда қаттиқ шамол бўлди. Баткенда ҳам. Баткенда бир неча уйларнинг томини шамол учириб кетди. Қўшни Ўзбекистоннинг шаҳарларида ҳам шамолдан талофатлар бўлди. Бир масжид ёниб кетди. Камида бир киши вафот этди. Бу ҳақда ОАВ хабар тарқатди.


Ҳалқаро китоб куни арафасидаги ўйлар 

Қирғизистонда бу сана шарафига 20 апрелдан бошлаб тўлиқ бир хафталик эълон қилинди.

Ташкилотчиларга кўра хафталикнинг мақсади “Болалар ва ёшлар ўртасида ўқишни тарғиб қилиш”дир. Тадбир ташкилотчиси эса Таълим ва фан минстрлигининг ўқиш учун Миллий қўмитаси бўлиб ҳисобланади.

Бу ҳафта давомида турли тадбирлар уюштириш мўлжалланиб, 24-апрель куни Баялинов номидаги Республика болалар ва ёшлар кутубхонасида давра суҳбати ҳам ўтказилди. 

Давра суҳбатининг асосий мавзуси эса Қирғизистонда асосан болалар ва ёшлар ўртасида ўқиш маданиятини ривожлантириш бўлди.

Бироқ мазкур ҳафталик тадбири кўпроқ навбатдаги “қилдингми-қилдинг” учун қилининган ва йилда бир бор эсланадиган ишлардан биридек тасаввур уйғотади. Бу эса бир неча саволларни пайдо қилади. Биз қуйидаги саволларни ўзимиз-ўзимизга (давлат амалдорларига бериш жуда ноқулай) берамиз. 

Биринчи савол

Таълим ва фан вазирлигининг “Китобхон бола” дастури ва Президент давлат таълим муассасалари учун бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар мажмуасига нима бўлди? “Китобхон бола” дастури 2008 йили ишлаб чиқилган эди.

Дастурнинг ишлаб чиқилишига қуйидаги долзарб сабаб бор эди: Таълим ва фан вазирлигининг ўша вақтдаги маълумотига кўра “4-синф ўқувчиларининг 64 %  ўқиш ва тушуниш кўникмалари таълимда зарур бўлган асосий даражадан паст кўрсатгич берган.” Қайтариб ўтаманки, бу 2008 йилги маълумот.

Жорий йилнинг февраль ойидаги маълумотга кўра эса 65 фоиз ўқувчилар ўтилган мавзуларни ёки ўқиган матнининг асосий мағзини тушунмайди. 

Иккинчи савол

Нима учун ҳозирги маориф вазирлиги 2008-йилда ишлаб чиқилган “Китобхон бола” дастурини “пайқамаяпти”? Наҳотки, дастурни  режалаштириш ва амалга оширишни эски Президент ўз назоратига олган бўлганлиги учун бўлса? Агар шундай бўлса “Китобхон бола” дастурини ҳозирги Президент ўз назоратига ола қолмайди?

Учинчи савол

 Давлат сиёсатида анъаналар “мероси” йўқми? Нима сабабдан ҚР таълим ва фан Вазирлиги навбатдаги янги министрнинг келиши билан эскининг охирига етмай бошқа “ислоҳат” бошланади?

Тўртинчи савол

Нима учун мазкур министрликнинг сайтидан электрон ўқув дастурларини кўчириб олса бўлмайди?

Бу каби саволларни давом эттириш мумкин, лекин у ҳолда Халқаро китоб куни мавзусидан чиқиб кетамиз.

Барчани Халқаро китоб куни билан табриклаймиз!

 

Музаффар Турсунов


Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79