wrapper

Жаңылыктар

Ваш браузер не поддерживает FlashPlayer или JavaScript.
Курс валют
Погода
 
FacebookTwitterDeliciousMoymirOdnoklassnikiVkcom

Узбекча

Узум ўзининг шифобаҳш ҳусусиятлари билан кўпгина касалликларга даво бўлади

Узум инсон организмини умумий мустаҳкамлайди. Шу билан бирга узум шарбати — нафас сиқиши(астма)да ёрдам беради. Узум шарбати юрак мускулларини мустаҳкамлайди ва қондаги азот оксиди миқдорини ошириб, қон қуюлиши ва тромбларнинг олдини олади. Узум — пешоб ҳайдайди ҳамда буйраклар ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди.


Тери ҳамда соч учун витаминлар

Фойдали моддалар хазинасини тўлдиришда олмалар ёрдамга келади. Бу мевани ҳар куни истеъмол қилинг. Олма қон айланишини яхшилайдиган ва терини ички томонидан парваришлаб, соғлом кўриниш бағишлайдиган пектин моддасига бой. Мева таркибидаги кислоталар соч тузилишини яхшилаб, уларга ипакдай майинлик ва жило бахш этади. Терига нафақат ички, балки ташқи тамонлама ҳам таъсир ўтказиш учун олмали ниқоблардан фойдаланинг.


Россия бозорида Ravon R2 нинг нархи ошди

Россиянинг “Автостат” таҳлилий агентлиги мамлакат бозорида енгил автомобилларнинг нархи ўзгарганлиги ҳақида маълум қилди. Унга кўра, деярли барча автомобиль ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг Россия бозоридаги нархи ўзгарган. Ўтган ой мобайнида ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 24та автокомпаниянинг машиналари нархида ўсиш сезилган.


10 дақикада тайёр бўлувчи туркча "жажиқ"

 Жажиқ -  бодринг, қатиқ ва кўкатлардан тайёрланган туркча совутилган шўрва. Бу таом қиш мавсумида бизни керакли витаминлар билан озуқланишимизга ёрдам қилади. Сабаби, совукда организм кўпроқ витамин талаб қилади.


Анжир – минг дардга даво

Анжир тутдошлар оиласига мансуб субтропик мева бўлиб, унинг таркибида 20-24 фоиз қанд, 0,5-4,2 фоиз пектин моддалари, 3-7,4 фоиз клетчатка, 0,1фоизгача органик кислоталар, каротин, кальций, темир, фосфор каби микро ва макроэлементлар ва бошқа моддалар мавжуд.
Таркибидаги калий, натрий ва оқсил бўйича у ёнғоқ ва ўрик билан рақобатлаша олади.


Москвада банк ходимларини гаровга олган қароқчи отиб ўлдирилди

Кеча 18 май куни Москвадага "Москва кредит банк"ига қуролланган қароқчи кириб, 4.7 млн. рубл ва 13 минг евро талаб қилган. Қароқчи иморатни ичкаридан беркитиб, банкнинг 6 ходимини гаровга олган.
Полиция билан олиб борилган музокаралардан кейин у кассирдан ташқари қолган гаровдагиларни қўйиб юборган.
Кейин қароқчи отиб ўлдирилган. Полиция қароқчи бомба бўлиши мумкин деб хавотирда эди. Бироқ ундай бўлиб чиқмади.


Президент ва Э.Сариева ўқитувчиларни турар-жой билан таъминлаш масаласини муҳокама қилишди

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев бугун, 15 феврал куни, мамлакатнинг Фан ва таълим вазири Элвира Сариевани қабул қилди. Бу ҳақда ҚР президенти довонининг сиёсий ахборот бўлими маълум қилди.
Учрашув давомида давлат рахбарига таълим тизимидаги ислоҳотлар, хусусан таълим муассаларини молиялаштириш ошкоралигини ва ажратилган ресурсларни самарадорлигини таъминловчи мактабгача тарбия муассасалари, мактаб ва олий ўқув юртларига янгича ёндашувларни жорий қилиш тўғрисида маълумот берилди.


“Ҳеч ким қоронғуликда қолмасин....”

Театрдаги томошабин ҳар доим саҳнадаги актёрни кўради, танийди. Ижобий образ ижрочисига олқиш айтса, салбий қаҳрамонини ёмон куриб қолиши эҳтимоли ҳам бор. Бироқ, ўн нафар актёрни саҳнада кўрсатиш учун ўттиз нафар саҳна ортидаги масъул ходимларнинг хизмат кўрсатишини ҳамма томошабин бирдек тасаввур қилмайди.

Бугунги мақоламиз қаҳрамони ҳам ана шундай саҳна ортидаги масъулиятли касбнинг жонкуяр соҳибидир. Бу инсон иштирокисиз театримизда биронта спектакль, концерт ёки тадбир ўтказилмайди. Ахир, чироқ бўлмаса, қоронғулик қаърига чўкиб кетамиз-ку. Томошабинларга ёруғлик узатиш жараёнида нафақат ташқи, балки қўйилаётган асарнинг таъсирини ошириб ички нурафшонликни бахш эта олишнинг ўзи бир бахт эмасми. Янги технологиялар асосида чироқнинг минг бир жилвасини ўз ўрнида, маромига етказиб бериш ҳам ўзига яраша катта санъат. Ўз санъатини ҳар доим шогирдларига ўргатишдан толмайдиган, ҳар ир кичик деталга ҳам эътибор қаратадиган касбининг устаси юқорида айтганимиз ўн нафар актёрнинг меҳнатини юзага чиқариш учун хизмат қилади.


Байланыш

Биздин дарек:
Ош шаары, Нурматов көчөсү – 3, 4-кабат

Байланыш телефондор:
+996 (3222) 6-67-30,
6-67-32, 6-65-85, 6-67-79